platina.uz

"Ўзтрансгаз"дан ҳайдалган амалдор "Ўзбекнефтгаз"га ишга ўтди

Бахтиёр Анорқулов 2019 йилгача "Ўзтрансгаз" раисининг молия масаласи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жамият
17 май, 21:10
"Ўзтрансгаз"дан ҳайдалган амалдор "Ўзбекнефтгаз"га ишга ўтди

Анорқулов Бахтиёр Раҳмонқулович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бахтиёр Анорқулов 2019 йилгача "Ўзтрансгаз" раисининг молия масаласи ўринбосари лавозимида ишлаган. Унинг лавозимидан четлатилишига "Лукойл" олдидаги катта қарзи сабаб бўлгани айтилганди. 2019 йил март ойи бошида Ўзбекистоннинг 2018 йилда Россия компаниясидан қарийб 600 миллион доллар қарзи борлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Ўшанда Анорқулов "Ўзбекнефтгаз” марказий аппаратига ишга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, ўша пайтда "Лукойл" компаниясининг ишлаб чиқариш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров қарз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган газнинг бир қисмини ички бозорга олгани сабабли юзага келганини айтганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+