Трамп АҚШ жанубий чегараларини ёпишга ваъда берди
Шунингдек, у тарихдаги энг йирик "депортация операцияси" ни ўтказмоқчи.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, мамлакат жанубий чегарасини ёпишини айтди. Унинг сўзларини РИА "Новости" келтирмоқда.
Ню-Жерсида 80 дан 100 минггача одамни жалб қилган митингда Трамп АҚШ чегарасини "муҳрлаш" ниятида эканлигини таъкидлади.
"Янги маъмуриятимнинг биринчи кунида мен жанубий чегарани муҳрлаб қўяман, бу босқинга чек қўяман ... ва Жо Байденнинг ноқонуний иттифоқчиларини ўз уйларига тегишли бўлган жойга юбораман", деди у.
Сиёсатчи, шунингдек, у яна ҳокимиятга келганидан кейин Қўшма Штатларда "Америка тарихидаги энг йирик депортация операцияси" бошланишига ишонтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва Исроилга ёрдам пакети айнан жанубий чегаралардаги вазият туфайли мунозараларга сабаб бўлган ва ушланиб қолганди. Республикачилар миграция сиёсатини кучайтириш ва муҳожирлар оқимини камайтиришни талаб қилмоқда.