Президент уруш қатнашчисига уй беришни топширди
Госпиталга ташрифи чоғида президент Сирдарё вилояти ҳокимига телефонда шундай топшириқ берди.
Жамият
8 май, 15:00
Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган сирдарёлик отахонга уй совға қилиш бўйича топшириқ берди.
Бу ҳақда давлат раҳбари Марказий госпиталда фахрийларни ҳолидан хабар олганда маълум қилган. Президент шу ернинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фаҳрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.
"Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин", - деди Шавкат Мирзиёев.