Уруш қатнашчиларига 1,6 минг доллардан пул берилади
Бу ҳақда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами арафасида имзоланган Президент фармонида белгиланди.
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Президент фармони имзоланди.
Фармонга кўра, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм (салкам 1,6 минг доллар) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Сарф-харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.