platina.uz

Вазир Андижон аэропорти қачон қайта ишга тушишини айтди

Эслатиб ўтамиз, ушбу аэропорт 2023 йил 1 апрелдан таъмирлаш учун ёпилганди.

Жамият
7 май, 15:53
Вазир Андижон аэропорти қачон қайта ишга тушишини айтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга Андижон халқаро аэропорти қачон қайта ишга тушиши бўйича савол берилди.

Вазирнинг айтишича, бир йил муддатда аэропортда янги учиш йўлаги ва терминал қурилиб, фойдаланишга топширилади.

"Аэропортнинг учиш йўлаги яроқсиз ҳолатга келган. Реконструкция ишлари бошланган, 3 километр узунликдаги йўлак демонтаж қилинган, у янги бетон қоплама билан қопланади. Бир йил муддатга ишни битириб, янги ҳолатда топширамиз. Айтиш керакки, Андижон аэропортидан Фарғона ва Наманган аэропортларига текин автобус қатнови йўлга қўйилган", дея жавоб берди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Андижон аэропорти 2023 йил 1 апрелдан таъмирлаш учун ёпилганди. Ўшанда аэропорт йил охиригача ёпилиши маълум қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+