Самарқандда 4 магнитудали ер силкиниши кузатилди
Зилзила шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги айрим туманларда ҳам сезилган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 06.05.2024 10:41 да (06.05.2024 йил, Гринвич бўйича 05:41 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
Китоб туманида 2 балл, 38 км.
Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 47 км.
Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча 5 май куни Наманган вилояти ҳам 3,7 магнитудали зилзила кузатилганди.