platina.uz

Бразилияда кучли сув тошқинлари сабаб 39 киши ҳалок бўлди

Табиий офат "сўнгги 80 йилдаги энг ёмони" дея баҳоланган. 

Жаҳон
4 май, 10:16
Бразилияда кучли сув тошқинлари сабаб 39 киши ҳалок бўлди

Бразилия жанубидаги Риу Гранде-ду-Сул штатида кучли сув тошқини оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 68 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Рио-Гранде-ду-Сулда ҳафта бошидан бери кучли ёмғир давом этмоқда. Шу кунгача 350 мингдан ортиқ киши табиий офатдан жабр кўрган.

Шундай қилиб, ўн минглаб маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб, ҳозир вақтинчалик бошпаналарда қўним топган.

Штат маркази Порту-Алегреда жума куни Патус кўлининг сув тўсувчи дарвозаларидан бири ёрилиб, шаҳар шимолидаги ҳудудларни сув босиш хавфи остида қолдирди.

Бразилия Геологик хизмати маълумотларига кўра, тошқин 80 йилдан кўпроқ вақт ичидаги энг ёмони бўлиб, бир қанча шаҳарларда сув баландлиги рекордлари тахминан 150 йилдан бери энг юқори даражага этган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам апрел ойида мамлакатда юз берган тошқинлари "сўнгги саксон йилдаги энг йирик табиий офат" деб атаганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+