platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Бразилиянинг 80 ёшли раҳбари президентликка қайта сайланди

Лула да Силва иккинчи турда 51,79 фоиз овоз олди, унинг рақиби, ўнг қанот мухолифат номзоди сенатор Флавио Болсонаро эса 48,21 фоиз овоз тўплади.

Бразилиянинг 80 ёшли раҳбари президентликка қайта сайланди

Ишчилар партияси етакчиси ва Бразилиянинг амалдаги президенти Луис Инасио Лула да Силва президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди.

Олий сайлов суди маълумотларига кўра, бюллетенларнинг 100% санаб чиқилгандан сўнг, у 51,79% овоз олди, унинг рақиби, ўнг қанот мухолифат номзоди сенатор Флавио Болсонаро эса 48,21% овоз олди.

Президентлик лавозимига киришиш маросими 2027 йил 1 январга белгиланган. Да Сильванинг ғалабаси замонавий Бразилия учун намуна бўлди: мамлакат тарихида биринчи марта у биринчи босқичда рақибига ютқазганидан кейин сайловда ғалаба қозонди.

Куба, Мексика ва Уругвай президентлари - Мигель Диас-Канель, Клаудия Шейнбаум ва Яманду Орси да Сильвани қайта сайлангани билан табриклашди. 80 ёшли Луис Инасиу Лула да Сильва илгари 2003 йилдан 2010 йилгача президент бўлиб ишлаган. 2017 йилда у коррупция айбловлари билан тўққиз ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо кейинчалик оқланган ва барча айбловлар олиб ташланган.

Кейин у ҳокимиятга қайтди ва 2022 йилги сайловларда ғалаба қозонди.

45 ёшли Флавио Болсонаро давлат тўнтаришига уринишда айбланган собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўғли. У 2018 йилдан бери Сенатда ўрин эгаллаб келмоқда. Сайловларда у отаси каби ўнг қанот Либерал партиясини ҳимоя қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid