platina.uz
Жамият

Ўзбекистон АҚШнинг яна бир "қора рўйхати"дан чиқарилди

Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон ушбу рўйхатда қолиб келаётган эди.

Ўзбекистон АҚШнинг яна бир "қора рўйхати"дан чиқарилди

Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолаётган эди.

Муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid