"Афросиёб"да чипта нархи бир йил ичида учинчи бор оширилди

Масалан, эконом классда Самарқандга чипталар 244 минг сўмгача кўтарилади. 

Жамият
25 апрель, 18:10
"Афросиёб"да чипта нархи бир йил ичида учинчи бор оширилди

"Афросиёб" поездида чипта нархлари сўнгги бир йил ичида учинчи марта оширилди. 

"Ўзбекистон темир йўллари" изоҳига кўра, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш,  мақсадида 2024 йил 15 майдан  бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40% вагонлари учун ошмоқда.

Тошкент — Бухоро

VIP  890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм

Тошкент — Қарши

VIP 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд 

VIP 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-октабрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги "Афросиёб" электропоездларида  йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди, дейилади хабарда.

 Сўнгги бор, 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошганди. Ундан аввал 2023 йил октябрда ҳам нархлар ошганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+