Поезд чипталари нархи яна ошириляпти
Нархлар сўнгги бор ўтган йили кузда кўтарилганди.
Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна кўтарилмоқда. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" АЖ хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. "Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
VIP 636 000 сўм
Бизнес 462 000 сўм
Эконом 336 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
VIP 534 000 сўм
Бизнес 390 000 сўм
Эконом 282 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
VIP 396 000 сўм
Бизнес 276 000 сўм
Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябр ойида ҳам темирйўл чипталари оширилиши маълум қилинганди. Шунингдек, президент имзолаган қарорга кўра, тезюрар поездлар нархлари бозорга қараб ўзгариб боради.