Таниқли адиблар Наманганда маърифат улашмоқда
Бундай адабий лойиҳалар бутун республика бўйлаб ўтказилиши белгиланган.
Маданият
24 апрель, 17:44
23-24 апрел кунлари "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида таниқли адиблар Наби Жалолиддин, Нурбой Жабборов ва Ахтамқули Каримов наманганлик ёшлар билан учрашди.
Улар даставвал Наманган давлат университетида, сўнг турли таълим масканларида адабий гурунгларда иштирок этишди. Талабалар янги ижод намуналарини намойиш этишган бўлса, гулхан атрофидаги суҳбатлар, шахмат мусобақалари учрашувга янгича шукуҳ берди.
"Наманганлик ёшларнинг кўзларидаги олов, адабиётга ошноликни кўриб, биз ёшлигимизга қайтгандек бўлдик", деб ёзди ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддин.
Бундай адабий лойиҳалар бутун республика бўйлаб ўтказилиши белгиланган.