Ҳокимликлар ёппасига электромобиллар сотиб олмоқда
Айни пайтда Қашқадарё ва Жиззах вилояти ҳокимликлари BYD гибрид машиналаридан бир йўла бир нечтасини сотиб олганлар.
Қашқадарё ва Жиззах вилояти ҳокимликлари бир нечта гибрид машиналарни сотиб олиш учун бюджетдан пул ажратишган. Бу ҳақда ҳокимиятларнинг матбуот хизматлари хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котибининг тушунтиришича, вилоят ҳокимлиги харид қилган гибрид машиналар президентнинг 2022 йил 19 декабрдаги (ПҚ-443) қарори асосида хариб қилинган.
Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳам айнан шу қарор бўйича бюджет пулларига 3 дона BYD электрокарини сотиб олганини билдирди.
Ҳар иккала ҳокимият ҳам бу машиналар "Меҳр дафтари" жамғармаси пулларига сотиб олингани ҳақидаги хабарларга шу тариқа муносабат билдиришди.
Уларнинг таъкидлашича, серверда техник хатолик юз берган ва бунинг сабаблари ўрганилмоқда.