НАТО мутахассислари Ўзбекистонга келди
НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Кичик мутахассислар тайёрлаш марказига ташриф буюрган.
НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Кичик мутахассислар тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Делегация аъзоларига марказнинг ўқув-моддий ресурслари, ўқув биноларидаги шароитлар тақдим этилди.
Сўнгра Маданий-маърифий марказда меҳмонлар билан кириш суҳбати ва брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида марказ ходимлари ва курсантларига НАТО ҳарбий ҳамкорлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг марказда таҳсил олаётган курсантларга НАТОга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини оширишга оид қатор мавзуларда машғулотлар ўтказилди ва шу мавзуда фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Қўшма ўқув-услубий машғулотлар 20 апрелга қадар давом этади.