Отабек Маҳкамов Олий таълим вазирига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова Фанлар академиясига ишга ўтди.
Отабек Маҳкамов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлик хабарига кўра, бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов бошчилигида ташкилий масалага бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Президентнинг тегишли қарори билан тайинланган икки вазир ўринбосари жамоага таништирилган.
Отабек Маҳкамовнинг вазифасида шу вақтга қадар ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова фанлар академиясининг вице-президенти лавозимига тайинланди.
Аввал Шоҳруҳ Далиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.