Олий таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Шу пайтгача ушбу лавозимда ишлаган Комилжон Каримов лавозимидан озод этилди, дея хабар берди Platina.uz манбаси.
Шоҳруҳ Далиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент қарори имзоланган.
Шу пайтгача ушбу лавозимда ишлаган Комилжон Каримов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Ш.Далиев 1985 йилда туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Ўзбекистон миллий университети магистратурасини тамомлаган, мутахассислиги яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
У 2012-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бош мутахассиси, 2017-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалаларига масъул департамент ва котибиятларида ўрта махсус, профессионал таълим, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим илм-фанини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритиб, етарли тажриба тўплаган.
Ш.Далиев 112 та ўқув-услубий ва илмий ишлар, шу жумладан, 3 та монография, 2 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма, 104 та илмий мақола ва тезислар муаллифи. Унинг илмий раҳбарлигида соҳа бўйича 5 нафар илмий изланувчилар тадқиқот олиб бормоқда, улардан бир нафари докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.