platina.uz
Жамият

ДХХ рақобат қўмитаси мансабдорини қўлга олди

У маҳсулотларни аҳолига қиммат сотган фармацевтика корхонасидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.  

ДХХ рақобат қўмитаси мансабдорини қўлга олди

ДХХ жойларда коррупциявий ҳолатларга чек қўйди. Жумладан, Андижонда рақобат қўмитаси мансабдори 22,5 минг доллар билан ушланди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишловчи шахс Андижон шаҳрида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг молиявий ҳолати бўйича ўтказилган текширувлар жараёнида пул талаб қилган. У МЧЖга қарашли дорихоналар томонидан дори воситаларини белгиланган референт нархлардан қиммат нархларда сотиш орқали истеъмолчилардан 2,1 млрд. сўм ортиқча пул олинганлиги ҳолати аниқлангани юзасидан тузилган далолатномани бекор қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур мансабдор шахс 22,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 7,5 минг АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid