Рақобат қўмитаси раиси ишдан кетди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Жамият
28 ноябрь 2023 йил
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шарахметов Шоҳруҳ Шатурғунович лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, қўмита раиси фаолияти ноябр ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда танқид остига олинганди.
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланган эди.