platina.uz
Жамият

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарига эслатма билан чиқди

Айрим жойларда Рамазон ойида мажбурий "акция сетлар" (комплекс овқатлар тўплами) жорий қилинаётгани муҳокамаларга сабаб бўлган. 

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарига эслатма билан чиқди

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарига эслатма билан чиқди.

Бугунги кунда, айрим умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан Рамазон ойида "акция сетлар" (комплекс овқатлар тўплами) жорий қилиниб уларни мажбурий қилиш ҳолатлари, шунингдек минимум нархлар белгилаб ундан бошқа танлов йўқлиги белгиланаётгани ҳамда бу орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқларини чекланаётганлиги аломатлари кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:

4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларига эга, 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга ҳақли эмас.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ўз хизматларини кўрсатаётганда:

— истеъмолчига кўшимча хизмат ва маҳсулотларни олишга қистамаслик (истеъмолчи" сет" кўринишидаги тўпламни рад этга унга таомномадаги бошқа таомга буюртма бериш ҳуқуқини чекламаслик);

— истеъмолчилар соғлиғи учун акс таъсир қилувчи ( аллергия қўзғатувчи ферментлар мавжудлиги инобатга олинмасдан) таомларни овқатлар тўплами таркибида харид қилишига мажбурлаш ҳолатига йўл қўймасликлари лозим.

Зеро, Конституциянинг 65 моддасида Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди деб белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси эслатиб ўтади:

Умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, ошхона в.б) томонидан бу каби қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid