platina.uz
Жамият

Таълим хизматлари бўйича 1,2 мингга яқин шикоят келиб тушди

Қатор нодавлат таълим платформаларида ўқиш сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши каби ҳолатлар кузатилган. 

Таълим хизматлари бўйича 1,2 мингга яқин шикоят келиб тушди

Нодавлат таълим хизматлари бўйича шикоятлар кўпаймоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасида истеъмолчи мурожаатлари бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат қабул қилинган.

Уларнинг асосий қисми
- “NEWTON ACADEMY”, “NewTone school”;
- “MyTeacher” онлайн инглиз тили курси;
- “Prep.uz” онлайн рус тили курси;
- “Бадавлат аёл” лойиҳаси;
- “Qadam Education” ўқув маркази;
- “Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”;
- “Interno Edu” МЧЖ;
- “Englify” МЧЖ;
- “Niyat Education”;
- “Sevenedu” онлайн тил маркази каби ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли экани аниқланган.

Мурожаатлар таҳлилига кўра, қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Шунингдек, “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани ҳақида ҳам эътирозлар билдирилган.

Қўмита юқоридаги каби таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ҳолда, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтган.

" Ҳурматли истеъмолчилар! Нодавлат таълим хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчининг фаолияти, лицензияси ва рухсатномаларини олдиндан текширинг. Шартнома шартлари, айниқса тўлов ва пулни қайтариш тартибини диққат билан ўрганинг. Шартномани имзолаш (онлайн тасдиқлашга)га ва тўловни амалга оширишга асло шошилманг!", дея таъкидланади қўмита хабарида.

Аввалроқ 9,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлари аниқланганди.

Ғузор туман ободонлаштириш бошқармасининг 1,2 млрд сўмга яқин, Ангор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1,8 млрд сўмлик харидларида рақобат қоидаларига амал қилинмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid