platina.uz

Бухорода иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари қимматлашди

Коммунал тўловлар нархи оширилиши 15 кун олдин эълон қилиниши керак, акс ҳолда бу қонун бузилиши ҳисобланади.

Жамият
31 март, 11:34
Бухорода иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари қимматлашди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг қарори билан иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг янги тарифлари тасдиқланди.

Қарор 30 март куни эълон қилинган ва шу кундан кучга кириши белгиланган. Коммунал тўловлар нархи оширилиши 15 кун олдин эълон қилиниши керак, акс ҳолда бу қонун бузилиши ҳисобланади.

Қарор иловасига кўра, марказий иситиш хизмати бўйича иситиши кунининг бир кунида бир кв метр учун 147,2 сўм (ҚҚСсиз), Марказий иситиш хизмати бўйича 1 Gkal иссиқлик энергияси учун 77 440,0 сўм. иссиқ сув таъминоти бўйича ҳисоблаш асбоби бўлмаганда бир киши учун 16 541,0 сўм, иссиқ сув ҳисоблагичи бўлганда бир куб метр иссиқ сув учун 4305,7 сўм этиб белгиланди.

Бюджет ва бошқа юридик истеъмолчилар учун 1 Gkal иссиқлик энергияси нархи 373 200 сўм (ҚҚСсиз) ташкил этади.

Қарор ижросини назорат қилиш ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, кўкаламзорлаштириш ва экология бўйича ўринбосари Ж.Арашов зиммасига юклатилган.

Феврал ойида Тошкент шаҳрида ҳам иссиқлик таъминоти нархлари ошиши эълон қилинганди. Нархлар иситиш тизими тугагач амалга киритилиши айтилган. Унга кўра, нархлар аҳоли учун 11 Gkal нархи 105 минг сўмгача кўтарилади. Ҳозирда амалдаги тариф 91 960 сўм 1 Gkalни ташкил этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+