Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари кўтарилади
Нархлар 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагач ўзгаради.
Тошкентда 2023-2024 йилги иситиш мавсуми тугагач, нархлар ўзгаради. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорида айтилади.
Жумладан, нархлар аҳоли учун 1Г/Кал нархи 105 минг сўмгача кўтарилади. Ҳозирда амалдаги тариф 91 960 сўм/Гкални ташкил этади.
2023 йил якунига кўра, юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари 1,5 бараварга, бюджет муассасалари учун эса 1,6 баробарга ошганди. Ўшанда аҳоли учун тариф ўзгаришсиз қолганди, Veolia Energy компаниясининг иссиқлик таъминоти учун базавий тарифи 67,3 фоизга — 664 465 сўмга ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан эътиборан, Франциянинг Veolia компанияси давлат-хусусий шерикчилик асосида Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотининг ягона оператори сифатида иш бошлаган.
Телеграмда кузатиб боринг!