platina.uz

Оммавий жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

22 март куни Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида теракт этилганди.  

Жамият
29 март, 16:23
Оммавий жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Тошкент шаҳридаги савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида хавфсизлик назорати чоралари кучайтирилди.

"Пойтахтимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда" дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни тунда Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида теракт содир этилди. Ушуб теракт оқибатида 140 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди, 360 ошиқ одам жабрланди.

Ушбу ҳодиса ортидан Россия, Туркия ва Европа давлатларида ҳам хавфсизлик чоралар кучайтирилди. Жумладан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Туркияга бораётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+