platina.uz

Тошкентда “Бахт мактублари” акцияси ўтказилди

Акция ўз ишига виждонан ва масъулият билан ёндашган ҳайдовчиларни рағбатлантиришга йўналтирилган.

Жамият
22 январь, 16:19
Тошкентда “Бахт мактублари” акцияси ўтказилди

“Қоидалар уларни бузиш учун эмас, балки уларга қатъий риоя қилиш учун яратилади”. Хавфсиз ҳаракат ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Бахт мактублари” акцияси айнан мазкур шиорга асосланди.

Gross суғурта компанияси ташаббуси ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигидаги мазкур ижтимоий лойиҳа фаоллари пойтахт кўчаларида “Бахт мактублари”ни топшириш акциясини ўтказди. Акция ўз ишига виждонан ва масъулият билан ёндашган ҳайдовчиларни рағбатлантиришга йўналтирилган.

“Ҳар куни ЙТҲ оқибатлари билан тўқнаш келадиган суғурта компанияси сифатида биз ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари учун даъват қилишдан чарчамаймиз. “Бахт мактублари” Тошкент шаҳрида масъулиятли ҳайдовчиларни ўрнак сифатида кўрсатиш ва уларга миннатдорлик билдириш мақсадида йўлга қўйилган яна бир акциядир. Биз фақат 2023 йил давомида бирорта қоидабузарликларга йўл қўймаган ва жарималарга тушмаган ҳайдовчиларни тақдирладик”, деди Gross суғурта компанияси бренд менежери Даря Вотчел.

Мактубларни топшириш ўзига хос форматда бўлиб ўтди: кун давомида Тошкент шаҳри бўйлаб ИИББ ходимлари ҳужжатларни текшириш учун ҳайдовчиларни тасодифий тўхтатдилар. Агар ҳайдовчилик тарихи бирор-бир қоидабузарлик мавжуд эмаслигини кўрсатса, ҳайдовчилар қоидаларга риоя қилган ҳолда автомобилни бошқарганликлари учун Gross компаниясидан ёқимли бонус билан тақдирланди. Бонус сифатида намунали ҳайдовчиларга 2023 йил давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилганликлари учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташаккур билдирилган расмий мактуб ва Gross компаниясидан махсус 25%ли сийлов билан КАСКО ихтиёрий суғуртаси ва мажбурий автосуғуртани расмийлаштириш учун ваучер тақдим этилди.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+