Шавкат Мирзиёев бугун Наманганга боради
Президент турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради, шунингдек ифторлик дастурхони ҳам режалаштирилган.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади, дейилади хабарда.
Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюриб, маҳалладаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишган, дарах экиш ишларида қатнашганди.