Бухорода икки нафар ИИБ офицери қўлга олинди
Улар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашишда айбланмоқда.
Жамият
18 март, 8:42
Бухорода икки нафар ИИБ офицери қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашганлари аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида қўлга олинганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аваалроқ мижозлардан ноқонуний пул ундирган МИБ ва солиқчиларга ҳукм ўқилганди.