Очиқ бюджетга овоз бериш қайтадан бошланди

Бир неча кун аввал ушбу платформа техник носозликлар сабаб тўхтатиб қўйилганди. 

Жамият
16 март, 9:46
Очиқ бюджетга овоз бериш қайтадан бошланди

"Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. 

Овоз бериш босқичи 4 апрель 23:59 га қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Сиз ўзингизга қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

- "Очиқ бюджет" порталининг веб-саҳифаси;
-  порталнинг мобил иловаси;
- “Телеграм“даги расмий бот орқали овоз беришингиз мумкин.

Таъкидлаш керакки, бир неча кун аввал ушбу платформа техник носозликлар сабаб тўхтатиб қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, Очиқ бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилганди.

- Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
- Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
- Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилиши кўзда тутилганди.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+