platina.uz

Очиқ бюджетда мажбурий овоз йиғиш тақиқланди

Овоз йиғишга мажбурлаш ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Иқтисод
29 август 2023 йил
Очиқ бюджетда мажбурий овоз йиғиш тақиқланди

Очиқ бюджетда мажбурий овоз йиғиш тақиқланди ва у мажбурий меҳнат сифатида малакаланади.

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббусли буджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–117-сон) қабул қилинган.

Унга кўра, ташаббусли буджетлаштириш жараёнлари доирасида буджет ташкилотларининг раҳбарлари ходимларга мажбурий овоз йиғиш бўйича топшириқ бериши тақиқланади.

Овоз йиғишга мажбурлаш ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Эслатиб ўтамиз, Очиқ бюджет учун овоз бериш 26 августдан бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+