platina.uz

ДХХ Тошкент халқаро аэропорти назоратчисини қўлга олди

У жабрланувчининг қариндошини аэропортга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар талаб қилган. 

Жамият
14 март, 12:35
ДХХ Тошкент халқаро аэропорти назоратчисини қўлга олди

Тошкент халқаро аэропортининг назоратчиси 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.

2023 йилнинг 6 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан А.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А.Б. га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ДХХ аввал Андижонда прокурор ва собиқ терговчини қўлга олганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+