platina.uz
Жаҳон

Бир умр “темир ўпка” билан яшаган Пол Aлександр вафот этди

Етмиш йилдан ортиқ вақт давомида “темир ўпка” капсуласида яшаган Пол Aлександр вафот этди. У болалигида полиомиелит билан оғриб, бўйнидан пасти фалаж бўлиб қолган эди. 

Бир умр “темир ўпка” билан яшаган Пол Aлександр вафот этди

70 йилдан ортиқ темир ўпкада яшаган америкалик Пол Aлександр 79 ёшида вафот этди. The Independent газетаси шу ҳақда хабар тарқатган. Газета GoFundMe краудфандинг платформаси саҳифаси баёнотига таяниб хабар берган, чунки бу платформада Полни қўллаб-қувватлаш учун мунтазам равишда маблағ йиғиб турилар эди.

Aлександр 11 март, душанба куни вафот этган, аммо бу ҳақда фақат бугун маълум бўлди. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. "Пол, сизни соғиниб, доимо эслаб юришади. Умр қиссангизни биз билан баҳам кўрганингиз учун ташаккур”, деб ёзган маблағ йиғиш бўича ташкилотчи Кристофер Улмер.

Aлександрнинг укаси Филипп пул йиғиб берган барча саховат эгаларига миннатдорчилик билдирди ва бу ёрдам унинг узоқ умр кўришига ёрдам берганини таъкидлади.

Пол Ричард Aлександр 1946 йил 30 январда Далласда туғилган. Олти ёшида у полиомиелитнинг оғир шакли билан хасталанган. Бола шол бўлиб қолди, ҳатто ўпкаси ҳам ишламай қолгани боис, уни мажбуран сунъий нафас олдирувчи темир капсулага - Aнгстрем аппарати ("темир ўпка")га солиб қўйишди. Бу аппарат XIX аср охирида яратилган, аммо 1952 йилда такомиллаштирилган. Қурилма инсон бўйига тенг узунлигидаги герметик барокамера бўлиб, унинг ичида атмосфера босимидан фарқли босим ҳосил бўлади. Босимни навбати билан камайтириш ва ошириш орқали қурилма одам ўпкасини мажбуран шишириб-пучайтиради ва шу тарзда нафас олишга ёрдам беради.

Бир умр, кунига 24 соат шу аппарат ичида ётишга маҳкум этилганига қарамасдан, Aлександр 21 ёшида ўрта мактабни тугатди ва кейинчалик Далласдаги Жанубий Методист университети ва Остиндаги Техас университетида ҳуқуқшунослик факултетини тамомлади. 1984 йилда у ҳуқуқшунослик фанлари доктори илмий даражасини олди ва хусусий юридик амалиёт билан шуғуллана бошлади. Ёшлигида у бир вақтнинг ўзида бир неча соат давомида қурилмасиз ишлай оларди, аммо кейин бу имкониятдан ҳам маҳрум бўлди. у ҳали ҳам унга занжирбанд қилинган.

2018 йилга келиб, дунёда бундай капсулада уч киши яшаган, аммо 2020 йилга келиб, ягона Пол Aлександр тирик пациент сифатида қолди. У “темир ўпка” ёрдамида энг узоқ умр кўрган одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Маълумот: Полиомиелит - полиовирус келтириб чиқарадиган ўта юқумли инфекцион касаллик бўлиб, унинг вируси марказий асаб тизимига ҳужум қилади ва фалажликка, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Вирус одамдан одамга маиший, сув ва озиқ-овқат манбалари орқали юқади. Болалар ҳам бу касалликдан азият чекади. Вакцина олмаган ёки тўлиқ курсини ўтамаган одамларда касалланиш хавфи юқори. Полиомиелитнинг биринчи аломатлар орасида иситма, катарал аломатлар, чарчоқ, бош оғриғи, қайт қилиш, ҳолсизлик ва фалажланиш ривожланиши алоҳида ажралиб туради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid