Инвестиция вазирига ўринбосар тайинланди
Аввалги ўринбосар президент йиғилишида "ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун" ишдан олинганди.
Жамият
7 март, 11:40
Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 6 мартдаги ПҚ-120-сон қарори билан Касимов Илзат Аблахатович Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида давлат раҳбари ўтказган йиғилишда ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ишдан олинганди.
Шунингдек, январ бошида “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Аҳмедов Дилшод Турсунқулович Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.