Инвестиция вазирига янги ўринбосар тайинланди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Жамият
9 январь, 19:32
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Аҳмедов Дилшод Турсунқулович Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган. 2021 йилдан буён “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Инвестиция вазирининг икки ўринбосари Олимхон Рустамов ва Сарвар Ҳамидов сентябр ойида ишдан олинганди.