Обид Ҳакимов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди
У ўриндошлик асосида "Янги Ўзбекистон" университети ректори лавозимига ҳам тайинланди. Камолиддин Мардонов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, Илҳом Сираджев таълим ва илм-фан вазири ўринбосари бўлди.

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида "Янги Ўзбекистон" университети ректори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президентнинг тегишли фармони ва қарори билан Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.




