Акрамжон Фозилов Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди
У аввал Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Президент Администрацияси Раҳбарининг фармойиши билан Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Акрамжон Фозилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, Вена (Австрия) ва Гент университетларида (Белгия) таҳсил олган.
Аввал Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ҳам фаолият юритган.





