platina.uz

Банкоматда карта блокланиб қолса нима қилиш керак?

Аввало банк картаси кимнинг номига очилган бўлса шу одам банкоматда кўрсатилган контактларга мурожаат қилиши зарур. 

Иқтисод
5 март, 20:05

Доимгидек банкоматдан фойдаланяпсиз, картангизни киритдингиз ва номаълум сабабга кўра картангиз қайтиб чиқмади, карта блокланди. Агар сиз ҳар бир банкоматда кўрсатилган логотипларга мос равишда киритган бўсангиз, яъни банкомат ўзи хизмат қилаётган картанинг логотипини экранда ёки пастки тарафда туширган бўлади. Агар бунда ҳам ҳаммасини тўғри киритган бўлсангиз, демак бу ерда парол нотўғри киритилган. Хўш, энди нима қилиш керак?

Энг аввало банк картаси кимнинг номига очилган бўлса шу одам банкоматда кўрсатилган контактларга мурожаат қилиши керак бўлади. Бу ерда банкомат жойлашган манзил катта аҳамиятга эга. Ундан ташқари банкомат сизга тақдим қилган ҳар қандай чекни ўзингиз билан олишни унутманг. Шундан сўнг шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан айтилган банкка боришингиз ва кейинги сафар паролни тўғри киритишингиз керак бўлади.

Валюта айирбошлаш пайтида хатолик юз бериб банкомат пулни олиб қайтариб чиқармаса нима қилиш керак?

Айтайлик 100$ миқдорида валюта айирбошлашингиз керак, банкоматга келдингиз ва пулни киритдингиз. Нимадир сабаб бўлиб хатолик ҳақида чек чиқди ва пулингиз қайтарилмади, транзакция бажарилмади. Пулда картаники сингари шахсни тасдиқлашга оид ҳеч нарса йўқ, буни ўйлаб ваҳимага тушишингиз табиий. Аммо шу пайт аниқ сана ва вақтни белгилаб қўйиб, банкоматда келтирилган контактларга мурожаат қиласиз, банкомат қарашли бўлган филиалга бориб ариза қолдирасиз. Аризангиз 3 иш кунида кўриб чиқилиб пулингиз қайтарилади. Унутманг, энг ёмон вазиятларда ҳам ҳар бир банкомат тепасида камералар бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+