Қашқадарёда зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 663 км шимолий-шарқда жойлашган.
Жамият
4 март, 12:00
Бугун, 4 март куни 11:29 да Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила магнитудаси М=4,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 663 км шимолий-шарқда жойлашган.
Зилзила фақат Қашқадарё вилоятида сезилди (2-3 балл).
Олдинроқ Жиззахда 3,4 магнитудали зилзила кузатилганди.