Андижонда янги мактаб қуришга салкам 7 млрд. ажратилди
31-мактаб ўқувчилари вақтинча бошқа бинода ўқишни давом эттирадилар.
Жамият
1 март, 17:53
Андижон тумани Сайдилобод маҳалласида жойлашган 31-мактабнинг 660 ўринли эски биноси бузилиб, ўрнида лойиҳа қиймати 6,8 млрд. сўм бўлган 540 ўринли янги бино қурилади.
Шу муносабат билан мактабда таҳсил олувчи жами 880 нафар ўқувчи Андижон педагогика институти қошидаги академик лицейнинг 2-3- қаватларидаги бўш турган хоналарга вақтинчалик кўчирилади.
Лицей биносидан фойдаланишда коммунал тўловлар ва бинони сақлаш ҳолати бўйича мактаб ва лицей маъмурияти қўшимча келишув битими тузиши керак.