platina.uz

Тошкент шаҳар ИИББга янги бинолар қурилади

Бунинг учун ер ажратиш бўйича пойтахт ҳокими қарори имзоланди.

Жамият
29 февраль, 10:10
Тошкент шаҳар ИИББга янги бинолар қурилади

Тошкент шаҳар ИИББ янги бинога кўчади. Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов бошқармага ер майдони ажратиб бериш бўйича қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, ИИББ учун Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 мавзеси, 11-уй ёнида жойлашган аҳоли пунктларидан 0,23 гектарли ер майдони ажратилади.

Бу ерда маъмурий бино, кўп қаватли тураржой, болалар майдончаси ва бошқалар барпо этилади.

Ўзбекистон Ер кодексининг 36-моддасига кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юзага келганда, ушбу қарор белгиланган тартибда бекор қилинади.

Қарор ижросини назорат қилиш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов зиммасига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Шавкат Умрзоқов тошқинларга қарши ва дренаж тизими учун пул ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+