platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Давактив биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди

Бошланғич нархи 165,5 миллиард сўм бўлган объектнинг якуний баҳоси 52 фоизга ошган. Бино 2025 йил августда савдога чиқарилган эди. Тушумлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилма барпо этишга йўналтирилади. 

Давактив биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди.

Бугун, 9 ноябрда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги маъмурий биноси "E-auksion" орқали сотилди.

Маълум қилинишича, бошланғич нархи 165,5 миллиард сўм бўлган объектнинг якуний баҳоси 52 фоизга ошган. Бино 2025 йил августда савдога чиқарилган эди.

Сотув вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилган. Дастурда пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк объектини сотиш назарда тутилган.

Давактив биноси 251 миллиард сўмдан зиёдга сотилди

Ҳозиргача вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси жами 1 триллион 120,4 миллиард сўмга сотилган. Яна 11 та объект 1 триллион 20,5 миллиард сўмлик бошланғич нархда савдога қўйилган.

Тушумлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилма барпо этишга йўналтирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid