platina.uz
Иқтисод

"Ҳамкорбанк" Қурилиш вазирлиги биносини аукционда сотиб олди

Сотув қиймати 196,6 млрд сўм, объектнинг умумий майдони эса 11 725 квадрат метрни ташкил этади. 

"Ҳамкорбанк" Қурилиш вазирлиги биносини аукционда сотиб олди

Қурилиш вазирлигининг пойтахт марказидаги биноси иккинчи маротаба сотилди. Бу сафарги аукционда 196,6 млрд сўмлик таклиф билан “Ҳамкорбанк” ғолиб бўлди.

Бино Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида, Ўрда массиви ҳудудида жойлашган. Унинг яқинида “Туронбанк” офиси, Ёш томошабинлар театри ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси биноси бор.

Шунингдек, яқин ҳудудда “Агробанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”, “Асакабанк” ва БРБ офислари жойлашган. Tashkent City мажмуаси ҳам ушбу ҳудудга яқин бўлиб, у ерда ҳам бир қатор банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд.

Объектнинг умумий майдони 11 725 квадрат метрни ташкил этади. Унга туташ ер майдони эса 0,48 гектарга тенг. Бинода электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация каби барча асосий коммуникациялар мавжуд.

Лотнинг янги бошланғич нархи 187,238 млрд сўм этиб белгиланган. Савдо якунида “Ҳамкорбанк” 196,6 млрд сўмлик нарх таклифи билан бинони харид қилди.

Лот илк бор 2025 йил ноябрь ойида давлат органлари биноларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ савдога қўйилган эди. Декабрь ойида ўтказилган аукционда “Ўзшаҳар Қурилиш Инвест” қурилиш компанияси 182,47 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлган.

Ўшанда бино 130,3 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилган. Лотни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid