Тошкент давлат педагогика университетининг қатор бинолари сотувга қўйилди
Камбағалликдан чиқариш ва бандлик вазирлигининг Тошкент шаҳар Нукус кўчасидаги биноси ҳам сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 180 млрд сўм баҳоланган. Объектда офис ва хизмат кўрсатиш соҳаси йўлга қўйилиши лозим.

Тошкент шаҳри Муқимий кўчасидаги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ётоқхоналари жойлашган 1 гектар ер бинолари билан сотувга чиқарилди. Бу ҳақда E-auksion.uz ээълонида айтилади.
Объектнинг бошланғич нархи 272,3 млрд сўм. Бу ер участкаси нодавлат таълим муассасаси ташкил қилиш ва фаолият турини сақлаш шарти билан сотилади.
Шунингдек:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Чилонзор-19 мавзеда жойлашган Табиий фанлар факультети биноси (майдони 2,25 гектар) сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 325,9 млрд сўм. Бу ер участкаси нодавлат таълим муассасаси ташкил қилиш ва фаолият турини сақлаш шарти билан сотилади.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган Ҳарбий таълим факультети биноси (майдони 2,52 гектар) сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 268,7 млрд сўм. Бу ер участкаси нодавлат таълим муассасаси ташкил қилиш ва фаолият турини сақлаш шарти билан сотилади.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Филология факультети биноси (майдони 52 сотих) сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 141,1 млрд сўм. Бу ер участкаси нодавлат таълим муассасаси ташкил қилиш ва фаолият турини сақлаш шарти билан сотилади.
Камбағалликдан чиқариш ва бандлик вазирлигининг Тошкент шаҳар Нукус кўчасидаги биноси (майдони 58 сотих) сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 180 млрд сўм. Объектда офис ва хизмат кўрсатиш соҳаси йўлга қўйилиши керак.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Олмазор тумани Фаробий кўчасидаги биноси (майдони 1,9 гектар) сотувга чиқарилди. Объектнинг бошланғич нархи 280 млрд сўм. Объектда офис ва хизмат кўрсатиш соҳаси йўлга қўйилиши керак.
