platina.uz

Наманганда мудофаа бошқармасига ярим миллиард сўм ажратилди

Шавкат Абдураззоқов имзолаган фармойишга кўра, маблағ тўрт мингга яқин ҳарбий хизматчига сарфланади. 

Жамият
27 февраль, 15:01
Наманганда мудофаа бошқармасига ярим миллиард сўм ажратилди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади.

27 феврал куни эълон қилинган фармойишга кўра, вилоят мудофаа бошқармасига 506 миллион сўм 120 минг сўм маблағ берилади. Ушбу пул 2024 йил мавсумида ҳарбий хизматга юборилаётган ва харбий хизматни ўтаб бўлган 3940 нафар ҳарбий хизматчиларни манзилларига олиб бориш ва олиб келиш, 1964 чақирилувчининг гигиеник воситаларидан иборат "Ўзбекистон Қуролли кучлари" сумкалари ва бошқа совғалар харажатлари учун ажратилади.

Фармойишда пул сарфланадиган ашёлар сифати текширилиши ва ортиб қолган маблағлар вилоят бюджетига қайтарилиши белгиланган.

Ҳоким Шавкат Абдураззоқов феврал ойи бошида "Навбаҳор" клуби учун 2,5 млрд. сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+