platina.uz

ДХХ Гулистон тумани собиқ ҳокимини қўлга олди

Туманда икки фуқаро 300 минг доллар ер сотаётганда ушланган, уларнинг собиқ ҳокимга алоқадорлиги маълум бўлган. 

Жамият
27 февраль, 16:39
ДХХ Гулистон тумани собиқ ҳокимини қўлга олди

ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганларни ушлади. Улар орасида собиқ ҳоким ҳам борлиги маълум қилинган.

Гулистон туманида 38 сотих ерни 300 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган икки нафар фуқаро ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда келишилган пулнинг 50 минг долларини олаётганда қўлга олинди.

Терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга 2018-2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор экани аниқланган.

Самарқанд вилояти, Нуробод туманида эса фермер хўжалиги раҳбари ва ҳисобчиси 49 йилга ижарага берилган ерни 70 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 35 минг доллар олаётганда ушланди.

Қашқадарёнинг Қамаши туманида фермер хўжалиги раҳбари кластерга тегишли мулкни ҳатлаб бериш эвазига 500 миллион талаб қилади. У ҳам 20 минг доллар ва 100 миллион сўм олаётганда қўлга олинди.

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманининг собиқ ҳокими ҳам тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+