platina.uz

Собиқ ҳоким 200 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Жамият
30 декабрь 2023 йил
Собиқ ҳоким 200 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди.

Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Бухорода “Ўзэнергоинспекция” мансабдори тадбиркордан 100 минг доллар талаб қилиб, шундан 50 мингини олаётганда ушланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+