platina.uz

Навоийда ўқувчиларнинг дарс вақтида оммавий равишда сочи олинди

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Жамият
23 февраль, 13:38
Навоийда ўқувчиларнинг дарс вақтида оммавий равишда сочи олинди

Бугун, 23 феврал куни ОАВда "Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олинди" сарлавҳаси остида маълумот тарқалди.

Айтилишича, оммавий соч олиш ташаббуси мактаб директоридан чиққан.

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

"Мактаб маъмурияти томонидан бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Биринчи навбатда, бу умумий ўрта таълим муассасаларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид. Муҳими эса, бу боланинг Конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига таҳдид солади. Мазкур ҳаракатга йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур", - дея таъкидланади Болалар омбудсмани баёнотида.

Ҳозирда бу каби номақбул ҳолатларнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам юзага келмаслиги бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+