Бенземанинг голи Навбаҳорга ёрдам беролмади
Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал ўйинида Навбаҳор Жиддага сафар қилди.
Бугун Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида Наманганнинг Навбаҳор жамоаси Саудияга сафар қилди ва Ал-Иттиҳоддан мағлубиятга учради.
Ўйинда ҳисобни мезбонларнинг юлдуз ҳужумчиси Карим Бензема автогол билан очиб берди. Аммо биринчи бўлим якунида иттиҳодликлар ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи таймда эса Навбаҳор ўйинчиси автогол билан ғалабани рақибларга тақдим қилди.
Кеча ўтган ўйинда Насаф жамоаси БААда Ал-Айнга қарши ўйнаб, худди шу – 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Шу тариқа Ўзбекистоннинг барча жамоалари ОЧЛдаги иштирокини вақтли якунлади.
ОЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Ал-Айн - Насаф 2:1
Голлар: Лаба 55, Раҳими 90+2 - Мозговой 51
Ал-Иттиҳод - Навбаҳор 2:1
Голлар: Ҳамидуллоҳ 45+6, Табатадзе 87 автогол - Бензема 25 автогол