Пахтакор учун сўнгги тур ҳаёт-мамот жангига айланади
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Пахтакор меҳмонда Ал-Айн устидан иродали ғалабага эришди.
Аввалига тошкентликлар гол ўтказиб юборган бўлса-да, иккинчи таймда улар вазиятни ўнглай олишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Пахтакор 7 очко билан 2-ўринда, ундан кейин Ал-Фейха ҳам худди шу ҳисобли ғалаба билан 6 очко тўплаб, 3-ўринда бормоқда.
Охирги турда Пахтакор ўз майдонида айнан Ал-Фейхани қабул қилади ва иккинчи ўрин учун кескин кураш бўлиши кутиляпти.
Наманганда ўтган ўйинда эса Навбаҳор ва Ал-Ҳилол гуруҳдаги пешқадамни аниқлаб олишди. Ҳар иккиси кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлган. Меҳмонлар иккита пеналтини уролмаганини ҳам айтиб ўтиш керак.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 5-тур
Ал-Айн - Пахтакор 1:3
Голлар: Халфан 18 - Эркинов 55, 62, Черан 78.
Навбаҳор - Ал-Ҳилол 0:2
Голлар: Малком 69, Ад-Довсари 85.