Насафда супер ғалаба, ОКМК яна ютқазди
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Насаф ва ОКМК жамоалари навбатдаги ўйинларини ўтказишди.

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Насаф ва ОКМК жамоалари навбатдаги ўйинларини ўтказишди.
Қаршида Ал-Файсалини қабул қилган Насаф дастлаб гол ўтказиб юборган бўлса-да, кейинроқ ўзини ўнглаб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 84-дақиқада меҳмонларнинг пеналтисини Насаф дарвозабони қайтарганини ҳам эътироф этиш керак.
Олмалиқда кечган ўйинда ОКМК яна мағлуб бўлди. Юлдузли таркибга эга Ал-Иттиҳод жамоаси уларга ҳеч қандай имконият қолдирмади, дейиш мумкин. Олмалиқликлар 5 турдан кейин бирорта ҳам очко жамғаролмай, мусобақани аллақачон тарк этган.
Насаф эса бугунги ғалаба билан 10 очко жамғариб, гуруҳ пешқадамига айланди. Энг яқин таъқибчиси Шаржа ўз уйида Ас-Садд клубига ютқазиб қўйди.
Эртага Навбаҳор - Ал-Ҳилол, Ал-Айн - Пахтакор ўйинлари бўлиб ўтади. Навбаҳор аллақачон плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган, Пахтакор битта ғалаба ва битта дуранг билан қийин аҳволда турибди.
ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 5-тур
Насаф - Ал-Файсали 3:1
Голлар: Матеус 47, Абдураҳматов 50, Станоевич 68 - Бани Хани 45-6
ОКМК - Ал-Иттиҳод 1:2
Голлар: Боаке 78 - Ҳамидуллоҳ 30, 34