Бенземанинг Олмалиққа юриши: ОЧЛда кун ўйинлари
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари бошланади.
Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари бошланади. Унда бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиши кутиляпти.
Хусусан, Карим Бензема ва Канте каби футболчилари бор Ал-Иттиҳод жамоаси Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади. Олмалиқликлар ОЧЛдаги иштирокини жуда омадсиз ўтказмоқда.
Шунингдек, Қаршининг Насаф клуби ўз уйида Ал-Файсалини қабул қилади. Насафликларнинг плей-оффга чиқиш имкониятлари ҳозирча юқори бўлиб турибди.
Наманганнинг Навбаҳор жамоаси эса Ал-Ҳилол жамоасини қабул қилади. Аммо саудияликлар сафидаги Неймар жароҳати сабабли бу ўйинни ўтказиб юборади ва Наманганга келмайди.
Тошкентнинг Пахтакор жамоаси эса Ал-Айн меҳмони бўлади. Уларнинг гуруҳдан чиқиш масаласи кейинги иккита ўйинга боғлиқ.