Карим Бензема энди Наманганга келади
Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал ўйинларига қуръа ташланди.
Спорт
28 декабрь 2023 йил
Саудиянинг Ал-Иттиҳод жамоаси февралда Наманганга келади. Бу клубда дунё футболининг қатор юлдузлари, жумладан, Фабиньо, Н’Голо Канте, Карим Бензема бор.
Бугун, 28 декабр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръага кўра, Навбаҳор Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳод жамоасига, Насаф эса БААнинг Ал-Айн жамоасига қарши майдонга тушади.
Нимчорак финалнинг дастлабки учрашувлари 12-13 февралда, жавоб ўйинлари эса 19-20 февралда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бошчилигидаги Ал-Иттиҳод гуруҳ босқичида Олмалиқда ҳам меҳмон бўлганди.